Озарбойжон BRICS аъзоси бўлиш учун ариза топширди
Мамлакат ташкилотга кириш мақсадида расмий жараённи бошлади.
Озарбойжон BRICS аъзоси бўлиш учун расман ариза топширди, деб хабар берди республика ташқи ишлар вазирлигига таяниб ТАСС. Бир кун аввал Озарбойжоннинг Москвадаги элчиси Бокунинг ташкилотга қўшилиши бўйича Россия билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди.
19 август куни Бокуда Россия президенти Владимир Путин ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. ОАВ хабарига кўра, уларда иқтисодий ҳамкорлик, халқаро ва минтақавий муаммолар, хусусан, Арманистон-Озарбойжон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш масалалари муҳокама қилинган, шунингдек, қўшма баёнот қабул қилинган, учта келишув ва учта меморандум имзоланган.
BRICS (Brazil, Russia, India, China, South Africa давлатлари номининг бош ҳарфларидан тузилган қисқартма) 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган бўлиб, кейинчалик унга Жанубий Африка қўшилган. 2024 йил 2 январ куни унга Миср, Эрон, БАА ва Эфиопия қабул қилинди.
Мавзуга оид
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
15:58 / 01.11.2024
Озарбойжонга сафар: Кавказ Ҳиросимасига айланган Ағдам
18:47 / 29.10.2024
Халқаро йирик иқлим саммити Озарбойжонда ўтади: COP29’дан нималар кутиляпти?
21:41 / 26.10.2024