Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги тоғда адашиб қолган фуқаро қутқарилди
Самарқанд туманидаги Миронқул-Оҳалик тоғида адашиб қолган 18 ёшли йигит қутқарилди.
Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги тоғда адашиб қолган 18 ёшли йигит қутқарилди.

Вилоят ФВБ хабарига кўра, 2024 йилнинг 17 август куни соат 21:25 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бир фуқаро Самарқанд тумани Миронқул маҳалласидаги тоғларда дам олиш мақсадида чиқиб, йўлдан адашиб қолганини маълум қилиб, пастга тушиб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Хабарга асосан, қидирув-қутқарув ишларига Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 18 август куни соат 01:30 да 2006 йилда туғилган фуқаро И.А Миронқул-Оҳалик тоғининг денгиз сатҳидан 1000 метр баландликдан топилган.

Ушбу фуқаронинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда тоғдан пастга олиб тушилган. Фуқаронинг соғлиғи яхши, унга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган.

Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025