Жаҳон | 23:33 / 21.08.2024
3292
2 дақиқада ўқилади

NYT: Жо Байден март ойида «махфий ядровий стратегияни» маъқуллаган

Ҳар тўрт йилда янгиланиб турадиган ҳужжатнинг электрон нусхаcи мавжуд эмас, чунки у «ўта махфий» ҳисобланади, чоп этилган нусхалари эса куч тузилмалари ва Пентагондаги саноқли шахсларга тарқатилган.

Фото: Bart Maat / ANP / picture alliance

АҚШ президенти Жо Байден мамлакат қуролли кучларида Россия, Хитой ва Шимолий Корея билан ядровий тўқнашувга тайёргарлик кўриш бўйича кўрсатма берди, деб ёзади The New York Times (NYT).

Нашрнинг қайд этишича, Оқ уй раҳбари март ойида «Хитой таҳдидига қаратилган махфий ядровий стратегияни» маъқуллаган.

Маъқолада келтирилишича, Байден биринчи марта Хитой ўзининг ядровий технологиясини жадал кенгайтираётгани ва «қуроллаштириш»ни кучайтираётганига эътибор қаратган ҳолда АҚШнинг чеклаш стратегиясини қайта кўриб чиққан.

Шу билан бирга, нашр Оқ уй Хитой, Россия ва Шимолий Корея томонидан бўладиган эҳтимолий ядровий чақириқларга тайёргарлик кўриш мақсадида ишлаб чиқилган «Ядровий қўллаш бўйича йўриқнома» президент томонидан маъқуллангани ҳақида олдинроқ маълум қилмаганига эътибор қаратган.

Ҳар тўрт йилда янгиланиб турадиган ҳужжатнинг электрон нусхаси мавжуд эмас, чунки у «ўта махфий» ҳисобланади, чоп этилган нусхалари эса куч тузилмалари ва Пентагондаги саноқли шахсларга тарқатилган.

Пентагон ҳисоб-китобларига кўра, Хитойнинг ядро қуроллари захираси 2030 йилга бориб 1000 бирликка, 2035 йилда эса 1500 бирликка кўпаяди. Мутахассисларнинг айтишича, Хитой ҳозир захираларни башорат қилинганидан тезроқ тўпламоқда. Шунингдек, Шимолий Корея ядровий кучларини икки баравар оширган ва АҚШ ҳозирда мамлакатда 60 бирикдан ортиқ қурол борлигини тахмин қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид