Ўзбекистон | 20:07 / 21.08.2024
7042
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

Илҳом Алиев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбойжон етакчилари раислигида олий даражадаги музокаралар ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.

Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, кооперация лойиҳаларининг янги портфелини шакллантириш, ишбилармонлик алоқаларини, шу жумладан ҳудудлараро алмашинувни ривожлантириш, транспорт-коммуникация салоҳиятини рўёбга чиқариш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш ва бошқа масалалар диққат марказида бўлади.

Президентлар икки мамлакат бизнеси вакиллари билан учрашув ўтказиши, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирларда иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид