Ўзбекистон | 09:48 / 21.08.2024
3778
1 дақиқада ўқилади

Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали бўлиб ўтади

Тошкент вилоятининг эко ва агротуризм салоҳиятини намоён этиш мақсадида жорий йилнинг 23-24 август кунлари Паркент туманида «Узум сайли» халқаро фестивали бўлиб ўтади.

Фото: uzbektourism.uz

Туризм қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинаётган тадбирнинг асосий мақсади - сайёҳлар оқимини ошириш, узумчилик ва виночилик йўналишида тажриба алмашиниш, экотуризм маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳамда хорижий сармояларни республикага жалб қилишга қаратилган.

Фестивалда республиканинг барча вилоятларидан фермер хўжаликлари, экотуризм йўналишидаги тадбиркорлар ва турли хил ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этади.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги ярмаркалари, узумчилик йўналишидаги халқаро конференция ва анжуманлар ўтказилади.

Фестивалнинг маданий қисмидан эса миллий фолклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кенг кўламли маданий дастур ўрин олган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид