Жаҳон | 13:30 / 22.08.2024
5140
2 дақиқада ўқилади

Эронда шифокорлар эркакнинг ошқозонидан 452 та металл буюмни чиқариб олди

Эркак қарийб уч килограммлик металларни уч ой давомида ютиб келган.

Фото: Daily Mail

Эронда шифокорлар эркакнинг ошқозонидан умумий оғирлиги уч килограммга яқин 452 та майда металл буюмларни олиб ташлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

37 ёшли бемор қорин оғриғи ва кўнгил айнишидан шикоят қилиб касалхонага келган — у ҳатто сув ҳам ичолмайдиган ҳолатда эди. Эркакнинг ошқозонини рентген қилган шифокорлар унда металл тўпланганини кўрди. Шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, ошқозондан қарийб уч килограмм винт, гайка, мурват, мих ва бошқа нарсалар топилди.

Фото: Беморнинг рентген тасвири

Бир неча кундан кейин беморга психоз ташхиси қўйилди. Бу галлюцинациялар кўринишида бўлиши мумкин. Руҳий бузилиш кучайганида буюмларни эркакнинг ўзи ютиб юборган— у уч ой давомида металл “еган”.

Психоз бош жароҳати, ўсмалар, руҳий тушкунлик ва гиёҳвандлик билан ривожланади. Шифокорлар беморнинг афюнга қарамлигини аниқлади. Эркак даволаниш учун руҳий касалликлар бўлимига юборилди.

Аввал Ҳиндистонда шифокорлар беморнинг ошқозонидан 63 дона қошиқ чиқариб олишганди.

Мавзуга оид