Ўзбекистон | 10:41 / 22.08.2024
21878
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар органларида махсус унвонда хизмат ўташ муддатлари белгиланди

Шунингдек, Миллий гвардия, божхона органларида ҳамда ҳарбий хизматчилар учун махсус ва ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатлари белгиланди.

Фото: Kun.uz

Президент томонидан имзоланган қарор билан давлат раҳбарининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

- “катта лейтенант” – 3 йил;
- “капитан” – 4 йил;
- “майор” – 5 йил;
- “подполковник” – 6 йил”.

Шунингдек, Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

- “божхона хизмати катта лейтенанти” – 3 йил;
- “божхона хизмати капитани” – 4 йил;
- “божхона хизмати майори” – 5 йил;
- “божхона хизмати подполковниги” – 6 йил”.

Бундан ташқари, Фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

- “катта лейтенант” ҳарбий унвонида – 3 йил;
- “капитан” ҳарбий унвонида – 4 йил;
- “майор” ҳарбий унвонида – 5 йил;
- “подполковник” ҳарбий унвонида – 6 йил”.

Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

- “катта лейтенант” – 3 йил;
- “капитан” – 4 йил;
- “майор” – 5 йил;
- “подполковник” – 6 йил”.

Мавзуга оид