Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда креатив иқтисодиёт бўйича бутунжаҳон анжумани ўтказилади
Унинг якуни бўйича Ўзбекистонда 2030 йилгача креатив иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2025–2026 йилларда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилади.
«Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманининг Тошкент шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Қарорга кўра, 2-4 октябр кунлари Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжумани ўтказилади.
Бутунжаҳон анжумани доирасида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма):
а) Тошкент шаҳрида:
Замонавий санъат маркази ҳузуридаги Арт-резиденцияларнинг тантанали фойдаланишга топширилишини ташкил қилади;
Француз маданият маркази, Миллий реставрация маркази лойиҳалари, шунингдек, Абулқосим мадрасаси ва «Оҳунгузар» маданий мерос объектида креатив иқтисодиёт кластерларини яратиш лойиҳалари тақдимотларини ўтказади;
б) Бутунжаҳон анжуманига таклиф этилган иштирокчилар, халқаро экспертлар, соҳа вакиллари ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда:
Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан биргаликда «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги қонун лойиҳасини такомиллаштиришни ташкил этади;
Ўзбекистонда 2030 йилгача креатив иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2025–2026 йилларда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси Бутунжаҳон анжумани якуни бўйича ишлаб чиқилиши таъминланади.
Бутунжаҳон анжумани дастурига мувофиқ Жамғарма креатив соҳа бўйича Вазирлар йиғилишини (Ministerial meeting); дунё ва мамлакатимиз креатив соҳа вакилларининг салоҳиятини намойиш этишга қаратилган махсус кўргазмани; креатив иқтисодиёт, унинг аҳамияти ва Бутунжаҳон анжумани ҳақида аҳолини хабардор қилишга қаратилган семинар ва давра суҳбатлари, маслаҳат учрашувлари, амалий машғулотлар, тақдимотлар, тантанали тақдирлаш маросимлари каби тадбирларни ўтказади.
Мавзуга оид
20:52 / 04.10.2024
Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
22:55 / 02.10.2024
Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт бўйича Бутунжаҳон конференциясида иштирок этди
08:36 / 02.01.2023