Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ маймунчечакка қарши кураш учун 135 млн доллар сўради
Ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, mpox эпидемиясига қарши курашда халқаро ҳамжамият комплекс ва мувофиқлашган ҳолда ёндашиши керак.
Маймунчечак эпидемиясига қарши курашиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кейинги олти ой давомида 135 миллион доллар маблағ ажратиш керак. Бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесус маълум қилди.
«Ҳисоб-китобларимизга кўра, маймунчечак (mpox) эпидемиясини имкон қадар тезроқ тўхтатиш учун кейинги олти ойда 135 миллион долларга яқин маблағ талаб этилади», — дейди у.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, маймунчечак эпидемиясига қарши курашда халқаро ҳамжамият комплекс ва мувофиқлашган ҳолда ёндашиши лозим.
Бундан олдин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюге mpox вирусини эпидемиологик чоралар ва вакциналар орқали назорат қилиш мумкинлигини айтган эди.
14 августда ЖССТ мпох вируси тарқалиши бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилганди. Бир ҳафта ичида 2000 дан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилган ва вирус Африка қитъасига қўшни давлатларда ҳам тарқала бошлаган.
Аввалроқ Санепидқўм эса Ўзбекистонда mpox вируси кириб келишига йўл қўймаслик учун чоралар кўрилаётгани ҳақида хабар берганди. Шуниндек, қўмита хориждан келаётган фуқаролар соғлиғида жиддий ўзгариш сезса, шифокорга боришни тавсия қилган эди.
Қайд этилишича, мамлакатда истиқомат қилаётган 1980 йилдан аввал туғилган катта ёшдагилар чечак (халқ тилида чинчечак) касаллигига қарши тўлиқ эмланган. Айнан шу қатламда жамоавий иммунитет мавжуд, боиси чинчечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймунчечакка қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори
14:54 / 30.03.2025