Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж прокуратураси Дуров иши бўйича 26 август куни баёнот беради
Франция расмийлари миллиардернинг ҳибсга олиниши бўйича маълумот бермаяпти.
Telegram асосчиси Павел Дуров ишига масъул бўлган Париж прокуратураси 26 август, душанба куни матбуотга баёнот беради.
«Матбуот учун тўлиқ баёнот эртага эълон қилинади», деди прокуратура Дуров нима учун ҳибсга олингани ва ишда унинг мақоми қандай эканлигига ойдинлик киритишни сўраган ТАСС сўровига жавобан.
Аввалроқ, Франция матбуоти Павел Дуровнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. Бироқ мамлакат расмийлари воқеага изоҳ бермади.
ТАСС таъкидлаганидек, Франция Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги бу борада изоҳ беришдан бош тортди. Париж полицияси префектураси ҳам ҳеч нарса билмаслигини айтди.
Россиянинг Франциядаги элчихонасининг хабар беришича, дипломатлар Франция расмийларидан Павел Дуров олдига консуллик ходимлари киришини таъминлашни талаб қилган, бироқ «француз томони алоқадан қочган». Унинг Россия билан бирга Франция фуқаролигига ҳам эга экани таъкидланмоқда.
AFP хабарига кўра, 24 август куни Париж аэропортида ҳибсга олинган Павел Дуров 25 август куни судга бориши мумкин.
Мавзуга оид
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
18:29 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
18:16 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
20:25 / 20.05.2025