Россия ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Кеча, 25 август куни 9 нафар бола, ундан аввал 22 нафар бола (13 нафари - Санкт-Петербургдан, 9 нафари - Москвадан, 8 нафари - Новосибирскдан, 1 нафари - Қозондан) ИИВ вакиллари томонидан қайтарилди.
Шу кунларда РФнинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) ўзининг хорижий ҳамкасби - Россия Федерацияси болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловага юборган сўровида қаровсиз қолдирилган вояга етмаган болаларни ҳозирда Ўзбекистон Республикасига қайтариш чоралари кўрилаётганлиги, Ўзбекистон масъул идоралари вакиллари томонидан болалар ватанга қайтарилгунга қадар, уларни ҳозирда РФда яшаб турган ҳудудларидаги болалар муассасаларида вақтинча жойлаштирилишида тезкор амалий ёрдам сўраган.
Ўзбекистон болалар омбудсмани сўровига кўра, РФ болалар омбудсманининг тезкор чоралари натижасида мазкур масалада зарур кўмак кўрсатилган ва улар жойлашган ҳудудларда болалар учун қулай ва муносиб шарт-шароит таъминланган.
Кеча, 25 август куни 9 нафар бола, ундан аввал 22 нафар бола (13 нафари - Санкт-Петербургдан, 9 нафари - Москвадан, 8 нафари - Новосибирскдан, 1 нафари - Қозондан) Ички ишлар вазирлиги вакиллари томонидан юртга қайтарилди.
Болалар омбудсмани бола манфаатларини таъминлаш йўлидаги тезкор ҳамкорлиги учун РФ болалар омбудсманига ўз миннатдорлигини билдирди ва ўзаро конструктив ҳамкорлик давом этишини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
08:10 / 26.10.2024
Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
07:40 / 16.10.2024
Октябрда хорижда қаровсиз қолган 11 бола Ўзбекистонга олиб келинди
21:00 / 07.10.2024