Украина Киров вилоятига биринчи марта дрон билан ҳужум қилди
Котелнич шаҳрида учувчисиз учоқ нефт маҳсулотлари солинган контейнерга ҳужум қилди. Baza хабарига кўра, натижада резервуарлардан бири ёниб кетган.

Фото: Inna Varenytsia/REUTERS
Киров вилоятининг Котелнич шаҳрида учувчисиз учоқ нефт маҳсулотлари солинган контейнерга ҳужум қилди. Қурбонлар ва ёнғин ҳолати йўқ, деб ёзди вилоят губернатори Александр Соколов ўзининг Telegram-каналида.
Baza нашрининг хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, Котелничдаги «Вятка» комбинатидаги нефт маҳсулотлари сақланадиган омборга учувчисиз учоқлар ҳужум қилган, у ерда учта дрон бўлган ва улардан бири урилганидан кейин резервуарлардан бири ёниб кетган. Бу расман тасдиқланмаган.
Украина томони бу хабарларга ҳозирча изоҳ бермади. Котелнич Украина билан чегарадан тахминан 1500 километр узоқликда жойлашган. Киров вилоятида ҳали ҳеч қандай дрон ҳужумлари қайд этилмаганди, бироқ Украина учувчисиз учоқлари аввалроқ Россиянинг Мурманск вилояти ва Бошқирдистонни ўз ичига олган олисроқ ҳудудларига ҳужум қилган.
Шу куни Воронеж вилоятида «портловчи объектлар яқинига учувчисиз учоқ бўлаклари тушганидан» кейин иккита аҳоли пункти эвакуация қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Украина сўнгги кунларда Россия нефтни қайта ишлаш заводларига учувчисиз учоқлар ҳужумларини сезиларли даражада кучайтирди.
Мавзуга оид

23:03 / 23.05.2025
Россия асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага ўзининг тинчлик шартларини тақдим этади — Лавров

21:14 / 23.05.2025
Россия ва Украина 390 нафар асирни алмаштирди

15:51 / 23.05.2025
Россия меморандумни имзолаш учун Зеленскийни четлатишни талаб қилмоқда

13:45 / 23.05.2025