Жаҳон | 20:54 / 30.08.2024
2554
2 дақиқада ўқилади

Apple ва Nvidia OpenAI’га инвестиция киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Навбатдаги инвестиция раундида OpenAI’нинг йирик инвестори — компаниянинг 49 фоизига эгалик қилувчи Microsoft ҳам иштирок этмоқда. 2019 йилдан бери у ChatGPT асосчисига 13 млрд доллар сармоя киритган.

Фото: Reuters

Американинг Apple Inc. ва Nvidia Corp. компаниялари сунъий интеллектга асосланган ChatGPT чат-ботини ишлаб чиққан OpenAI’га инвестиция киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради The Wall Street Journal.

Apple ва Nvidia қанча сармоя киритмоқчи экани номаълум. Бунга қадар улар OpenAI’га инвестиция киритмаган. Шу билан бирга, навбатдаги инвестиция раундида OpenAI’нинг йирик инвестори — компаниянинг 49 фоизига эгалик қилувчи Microsoft ҳам иштирок этмоқда. 2019 йилдан бери у ChatGPT асосчисига 13 миллиард доллар сармоя киритган.

Financial Times’нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, тайёргарлик кўрилаётган раунд доирасида йирик инвестор сифатида Thrive Capital венчур фонди ҳам иштирок этади — у 1 миллиард доллар сармоя киритишни режа қилган.

Қайд этилишича, инвестиция раунди доирасида OpenAI бир неча миллиард доллар жалб қилади ва унинг умумий қиймати 100 миллиард доллардан ошиб кетади.

Июн ойида Apple компанияси OpenAI билан ChatGPT’дан ўзининг сунъий интеллект дастурларида фойдаланишга келишиб олганди. Nvidia эса ўз навбатида, энг замонавий чипларини ишлаб чиқаришга қаратилган тадқиқот лойиҳалари доирасида OpenAI билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади.

Apple акциялари 30 август кунги савдолар олдидан 0,5 фоизга қимматлашган эди, Nvidia’ники эса 1,7 фоизга, Microsoft компаниясиники 0,8 фоизга ошган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти