Камала Ҳаррис АҚШ президентлигига номзод сифатида илк марта интервю берди
У Байденнинг пойгадан чиққани ҳақида қандай билганини айтди ва ўз маъмуриятида республикачи бўлишини ваъда қилди.
Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Камала Ҳаррис илк интервюсини берди. Унинг қисқа мазмунини Meduza келтирди.
«Мен ҳозир бу лавозим учун ирқи ва жинсидан қатъи назар, барча америкаликлар учун энг яхши номзод эканлигимга ишонаман».
«Жо Байден менга қўнғироқ қилиб, ўз номзодини қайтариб олишини айтганида, мен жиянларим учун нонушта тайёрлаётган эдим. Мен ундан «Ишончингиз комилми?» деб сўрадим. Биринчи фикрим ўзим ҳақимда эмас, у ҳақида эди. Байденнинг президентлиги мамлакатни ўзгартирди. У ақл, қатъият ва характерга эга; Трампда буларнинг ҳеч бири йўқ. Трамп пандемия оқибатларини бартараф эта олмади ва Байден маъмурияти иқтисодиётни қайта тиклаш бўйича катта ишни амалга оширди».
«Агар мен сайловда ғалаба қозонсам, ўз кабинетимга республикачилардан бирини тайинлайман – муҳим қарорларни қабул қилишда турли қарашдаги одамлар иштирок этиши керак, бу жамият учун фойдали бўлади».
«Трамп мени сиёсий мақсадларда «тўсатдан афро-америкалик бўлиб қолди» деди, бундай даъвоси зериктиради. Кейинги саволга ўтаверинг. Унинг президент сифатидаги ҳаракатлари мамлакатни иккига бўлиб юборди ва менимча, одамлар бу саҳифани ёпишга тайёр».
АҚШ президентлиги сайлови 5 ноябр куни ўтказилади. Унда демократлар вакили Камала Ҳаррис ва республикачилар вакили Доналд Трамп асосий рақиб бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:56
Трамп Сорос фонди собиқ менежерини молия вазири этиб танлади
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
17:48 / 22.11.2024