Жаҳон | 14:17 / 02.09.2024
2995
1 дақиқада ўқилади

Украинада ўқув парвози вақтида Ми-2 вертолёти ҳалокатга учради

Самолёт экипажи ҳалок бўлди.

Иван Кожедуб номидаги Украина ҳаво кучлари Харкив миллий университетининг ўқув-авиацион бригадасида Ми-2 вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда 1 сентябр куни университет матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса ўқув-машғулот парвози вақтида содир бўлган.

Икки кишидан иборат ҳаво кемаси экипажи ҳалок бўлди.

Воқеа жойида терговчилар, соҳа экспертлари ва Украина мудофаа вазирлигининг махсус комиссияси мутахассислари ишламоқда.

Аввалроқ Украина қуролли кучлари бош штаби F-16 ҳалокати ва учувчининг ўлими ҳақида хабар берган эди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид