Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон жанубидаги «авария»да Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
Чимкентда микроавтобус ва енгил автомобил иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 1 киши ҳалок бўлди.
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги «Жибек Жўли» бозори яқинида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси фожиа билан якунланди, деб хабар берди Tengrinews.
Дастлабки маълумотларга кўра, Олмаота йўлининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмида Opel Vectra ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Toyota Alphard микроавтобусига бориб урилган. Оқибатда Opel ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
«Яна етти киши жабрланди, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, улар «Toyota Alphard»да бўлган ва Қизилўрдадан уйга кетаётган эди», дейилади хабарда.
Жабрланганлар шифохонага ётқизилган, тергов бошланган.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025