Ўзбекистон | 07:21 / 03.09.2024
7996
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Nexia-3 тўхтаб турган Damas’га бориб урилди
Сергели туманида Nexia-3 тўхтаб турган Damas’га урилиб, уни ағдариб юборди.
Тошкент шаҳар ЙҲХБ хабарига кўра, ҳолат 2 сентябр куни соат 17:10 ларда Сергели тумани ТҲАЙ кўчасида содир бўлган.
2001 йилда туғилган Т.Х. Nexia-3 автомашинасини бошқариб келаётиб йўл четида ҳаракатсиз турган 1987 йилда туғилган А.Э. бошқарувида бўлган Damas билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчилар тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:40 / 22.08.2024
Тошкентда дарахт кесган фуқаро 17 млн сўм жарима тўлайдиган ва 100 та кўчат экадиган бўлди
13:42 / 20.07.2024
Тошкентда ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлди
13:39 / 15.06.2024
Тошкентда автобус ёниб кетди
13:29 / 13.06.2024