Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир қанча кўчалар 3 кунга ёпилади
Мусиқий фестивал ўтказилиши туфайли айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
6-8 сентябр кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ҳамда Hyatt меҳмонхонасига туташ майдонда йирик кўнгилочар тадбир – мусиқий фестивал бўлиб ўтади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Қайд қилинишича, тадбирни юқори савияда ташкил этиш ҳамда жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш мақсадида баъзи кўчалар ёпилади.
Жумладан,
- Истиқлол кўчаси Буюк Турон ва Амир Темур кўчалари оралиғи;
- Буюк Турон кўчаси Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари оралиғи;
- Зарафшон кўчаси Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари оралиғи автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.
Ҳайдовчиларга шу кунларда айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.