Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада уч вазир ва фонд раҳбари истеъфога чиқди
Уч – адлия, стратегик саноат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирликлари, Давлат мулки жамғармаси раҳбари ва икки бош вазир ўринбосари Олий радага ишдан бўшаш тўғрисида ариза топширган.
Украинада уч вазир ва Давлат мулк жамғармаси раҳбари ишдан бўшаш тўғрисида ариза топширди, деди парламент спикери Руслан Стефанчук 3 сентябр, сешанба куни Facebook’да. «Украина Олий радаси истеъфога чиқиш тўғрисида аризаларни қабул қилди: Украинанинг стратегик саноат вазири Александр Камишин, Украина адлия вазири Денис Малюска, Украина атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслар вазири Руслан Стрелец, шунингдек, Украина Давлат мулк жамғармаси раиси Виталий Ковалдан», — дейилади хабарда.
Бир неча соатдан сўнг Стефанчук парламентга Украинанинг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича бош вазир ўринбосари Олга Стефанишина ҳамда бош вазир ўринбосари, вақтинча эгаллаб олинган ҳудудлар реинтеграцияси бўйича вазир Ирина Верешчукдан ҳам шундай аризалар келиб тушганини қўшимча қилди. Спикер барча аризалар Олий раданинг навбатдаги ялпи мажлисларидан бирида кўриб чиқилишини таъкидлади.
Александр Камишин Telegram’да вазирликдан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзганини тасдиқлади. Унинг қўшимча қилишича, у иқтисодиёт ва мудофаа қўмиталарига ёпиқ ҳисобот, шунингдек, Олий радага очиқ ҳисобот тайёрламоқда. «Мен мудофаа саноатида ишлашни давом эттираман, лекин бошқа ролда», деб ёзган у.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025