Жаҳон | 09:19 / 05.09.2024
5540
2 дақиқада ўқилади

Россия тунда Украинага ўнлаб дронлар билан ҳужум қилди

5 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг қатор ҳудудларига ўнлаб учувчисиз учоқларни учирди. Житомирда кетма-кет портлашлар содир бўлгани хабар қилинган.

Фото: Aleksandr Gusev/Pacific Press/picture alliance

5 сентябр, пайшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинага Shahed типидаги ўнлаб учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари мамлакатнинг бир қатор ҳудудлари йўналишида ҳужумкор учувчисиз учоқлар учирилгани ҳақида хабар берди. Миргород, Белая Церков, Чернихив ва Суми шаҳарлари хавф остида. Житомирда қатор портлашлар содир бўлди, деб хабар берди Украинанинг «Зеркало недели» нашри маҳаллий аҳолига таяниб.

Россия учувчисиз учоқлари Харкив, Черкасск, Чернихив ва Киев вилоятлари устида ҳам манёвр қилмоқда. Киев вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишламоқда, дея хабар беради маҳаллий ҳокимият.

Бундан ташқари, соат 23.05да Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари Мурманск вилоятидаги «Оленя» аэродромидан иккита Ту-22 бомбардимончи самолёти парвоз қилгани ҳақида хабар берди.

Сўнгги кунларда Россия қўшинлари Полтава ва Лвивга ракета ҳужумлари уюштирди, натижада жами 60 киши ҳалок бўлди, яна 362 киши жароҳатланди.

Мавзуга оид