Самарқандда бир туп терак кесган фуқаро 9 млн сўм жаримага тортилди
Пахтачи туманида маҳалласидаги бир туп терак дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб ташлаган фуқаро 8,5 млн сўм жарима ва 680 минг зарарни тўлайдиган бўлди.
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида бир туп дарахт кесган ҳуқуқбузарга чора кўрилди.
Назорат рейд тадбирларидан бирида Тинчлик маҳалласида яшовчи фуқаро М.Р. маҳалла ҳудудидаги бир туп терак дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб ташлагани аниқланган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузар БҲМнинг 25 баравари — 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. М.Р. жарима билан бирга ўсимлик дунёсига етказилган зарар — 680 минг сўмни ҳам тўлайдиган бўлди.
Республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига қарши мораторий жорий этилган бўлиб, дарахтларни тегишли рухсатларсиз кесиш қатъиян ман этилади. Бу каби ҳуқуқбузарликлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024