Учта вилоят чегарасига ўзгартириш киритилмоқда
Сирдарё вилоятидан 310 ва Наманган вилоятидан 38,8 гектар ер майдонлари Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилади. Ўз навбатида Тошкент вилоятидан ушбу икки вилоятга 370 гектардан ортиқ ер берилади. Бу вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиққа келтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Тошкент вилоятининг Сирдарё ва Наманган вилоятлари билан чегара ҳудудларига ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилган қарор лойиҳаси тақдимотида маълум қилинган.
Қайд этилишича, вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиққа келтириш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар таклиф қилинмоқда:
- Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон, Боёвут туманлари ва Ширин шаҳри) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
- Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ. Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод шаҳри) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилиши (ўртадаги фарқ 36,8 га);
- Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
- Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилиши (ўртадаги фарқ 12,5 га).
Қарор лойиҳаси маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан маъқулланган.
Мавзуга оид
21:23
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
16:39 / 15.11.2024
Наманган вилоят суди раиси ўринбосарининг қилмиши яширилмоқда: ёпиғлик қозон ёпиғлигича қоладими?
14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди
08:14 / 14.11.2024