Спорт | 14:16 / 06.09.2024
5441
1 дақиқада ўқилади

Сафия Бурханова Паралимпия ўйинларидаги 3-медалини қўлга киритди

Париж Паралимпиадасида пара енгил атлетика беллашувлари давом этмоқда. 

F12 классида ядро улоқтириш баҳсларида ўзбекистонлик Сафия Бурханова 14.12 метр натижа кўрсатиб, кумуш медалга сазовор бўлди. 

Эътиборлиси, 33 ёшли атлет Рио-2016да ҳам кумуш, Токио-2020да эса олтин медал соҳибига айланганди.

Шу тариқа 2024 йилги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг медаллари 18 тага етди — 8 олтин, 6 кумуш, 4 бронза.

Мавзуга оид