Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага янги ёрдам пакети ажратилганини эълон қилди
Киевга навбатдаги Америка ёрдам пакетининг қиймати 250 миллион долларга баҳоланмоқда.
Фото: AP
АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 250 миллион доллар миқдорида навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилди. Бу ҳақда 6 сентябр, жума куни Пентагон сайтида маълум қилинди.
Хусусан, Киев Вашингтондан Stinger ракеталари, HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун ўқ-дорилар, 155 мм ва 105 мм артиллерия ўқ-дорилари, танкка қарши Javelin ва AT-4 тизимлари, Bradley пиёда жанговар машиналари, М113 зирҳли транспорт воситалари, патрул қайиқлари ва бошқа нарсалар олади.
Зеленский Рамштайнда иттифоқчилар билан учрашиши фонида ёрдам ажратиляпти
6 сентябр, жума куни АҚШнинг Рамштайндаги ҳарбий базасида Украина президенти Володимир Зеленский Украина бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида иштирок этди. Тадбирда Германия мудофаа вазири Борис Писториус ҳам қатнашди.
Учрашувдан сўнг Писториус Берлин Киевга қиймати 150 миллион евро бўлган яна 12 та PzH 2000 ўзиюрар гаубица етказиб беришини маълум қилди. Шу билан бирга, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Украинага Америка ёрдамининг навбатдаги пакети ажратилишини билдирди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025