Мирзиёев Бухорода Назарбоев билан норасмий учрашув ўтказди
Улар биргаликда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини айланишган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 сентябр куни Бухорога борган. «Ўзбекистон 24» телеканалида кетган лавҳага кўра, давлат раҳбари
вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аввалги ташрифлар давомида берилган вазифалар ижроси билан танишган.
Шунингдек, у қадимий шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш мақсадида Бухорода бўлиб турган Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан норасмий учрашув ўтказган.
Бухоронинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш чоғида бундай масканларнинг жамият ҳаётидаги, айниқса, ёшлар тарбиясидаги ўрни, маърифий аҳамиятига эътибор қаратилди, дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев шанба куни Тошкентга қайтиб келган.
Нурсултон Назарбоев 1991 йилдан 2019 йилга қадар Қозоғистонга президентлик қилган, кейин ҳокимиятни ўз партиядоши Қосим Жўмарт Тўқаевга топширган. Шу билан бирга, Қозоғистон хавфсизлик кенгаши, Қозоғистон халқ ассамблеяси раиси ва «Нур Отан» ҳукмрон партияси раиси лавозимларини ўзида сақлаб қолган, шунингдек Қозоғистон Конституцион кенгаши аъзоси бўлган.
2022 йил январидаги воқеалардан кейин у бирин-кетин қолган лавозимларини ҳам тарк этган, шунингдек, элбоши титулидан маҳрум бўлган. Уни охирги бор 2024 йил мартида БААда кўришганди, у ўшанда New York University Abu Dhabi талабалари билан учрашиб, суратга тушганди.
Мавзуга оид
16:27 / 20.09.2024
Ўзбекистон президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди
22:35 / 19.09.2024
«Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури амалга оширилади
22:32 / 19.09.2024
Чанг бўронларига қарши курашиш ва оқибатларини юмшатиш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди
22:30 / 19.09.2024