Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди
Ҳайдовчи мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олган ва ўз йўлидан келаётган бошқа машина билан тўқнашган.

Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 4 ёшли қизалоқ ҳалок бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 1 сентябр куни соат 20:30 ларда содир бўлган.
М-39 автомобил йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисмида “ВАЗ-2107” мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олган ва “Спарк”нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.
Оқибатда, “ВАЗ-2107” автомобили ҳайдовчисининг 2020 йилда туғилган фарзанди оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан жабрланувчи вафот этган.
Мавзуга оид

16:41
Самарқанддан учган самолёт двигателидаги носозлик туфайли аэропортга қайтди

17:39 / 11.03.2025
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

17:21 / 11.03.2025
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

12:27 / 11.03.2025