Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари очилишида иштирок этади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан 8 сентябр куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Қозоғистон пойтахтида давлат раҳбари бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари – ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган этник спорт турлари бўйича халқаро спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу спорт тадбирида дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан зиёд спортчи, жумладан, Ўзбекистон жамоаси иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025