Жаҳон | 21:01 / 09.09.2024
7140
2 дақиқада ўқилади

Қуёшда қора плазма отилди: Ерда кучли магнит бўрони бўлади

Сентябр ойининг кейинги кунлари об-ҳавога сезгир одамлар учун хавфли бўлиши мумкин.

Фото: Getty Images

Қуёшда магнит бўронини қўзғатиши мумкин бўлган қора плазма отилиши қайд этилди. Бундай ҳодисалар соғлиғи об-ҳавога боғлиқ бўлган одамлар учун хавфли бўлиб, салбий аломатларга олиб келиши мумкин.

Сентябр ойида магнит бўронлари уч марта содир бўлиши кутилмоқда. Space Weather маълумотларига кўра, Қуёшда қора плазма отилиши оқибатида 10-11 сентябр кунлари Ерда магнит бўронлари кузатилади. Уларнинг кучи 6 балл бўлиши кутилмоқда.

Геомагнит бўронлар об-ҳавога сезгир ва кекса одамларга, шунингдек, сурункали касалликларга чалинганлар ва ҳомиладор аёлларга кўпроқ таъсир кўрсатади. Қуёш фаоллиги юқори бўлган кунларда бош оғриғи, бош айланиши, бўғим ва мушак оғриғи, кўнгил айниши, юқори қон босими, заифлик ва уйқусизлик пайдо бўлиши мумкин.

Бўронларнинг салбий таъсирини камайтириш учун соғлом турмуш тарзини олиб бориш зарур.

Жумладан, хавфли кунларда қуйидагилар тавсия этилади:

- спиртли ичимликлар, қаҳва, энергетик ичимликларни суиистеъмол қилмаслик;

- ёғли, қовурилган, аччиқ овқатларни истеъмол қилмаслик, газланган ичимликлар ичмаслик;

- ҳаддан ташқари зўриқмаслик;

- асабийлашмаслик, можароларда қатнашмаслик;

- оз-оз ҳаракатланиш;

- етарли ухлаш.

Агар магнит бўрони пайтида соғлигингиз сезиларли даражада ёмонлашган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш ёки касаллик таътилини олиш тавсия этилади. Бунда ўз-ўзини даволашдан эҳтиёт бўлиш лозим.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид