Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги Портленд аэропортида ламалар ва алпакалар иш бошлади
Улар йўловчиларга парвоздан олдинги қўрқувни енгишда ёрдам бермоқда.
АҚШнинг Орегон штати, Портленд шаҳридаги халқаро аэропортда лама ва алпакалар ишлай бошлади. Улар йўловчиларга парвоздан олдинги қўрқув ва хавотирларни енгишда ёрдам бермоқда, деб хабар берди People.
Махсус тайёрланган жониворлар шу йилнинг ёзидан бошлаб аэропортга келтирила бошлади. Улар шу вақтга қадар йўловчиларга зарур эмоционал кўмак бериб келаётган итлар гуруҳига қўшилди.
Аэропортнинг ОАВ билан алоқалар бўйича менежери Эллисон Ферре жониворлар шаҳар ташқарисидаги фермада сақланишини ва йўловчилар ёнига “уларнинг саломатлиги учун фойдали бўлган вақтдагина” келтирилишини айтди. Бу ҳолат ойига бир неча марта содир бўлади.
Аэропорт ходимлари лама ва алпакалар келиши ҳақида ижтимоий тармоқларда олдиндан хабар бериб туради.
“Бу ҳақиқий қувонч. Саёҳатчилар юзидаги ифода бунинг яққол исботи”, — дея қўшимча қилди Ферре.
Бунга қадар Истанбулдаги аэропортда терапевт итлар ишга жалб этилганди. Улар бир неча ойлик тайёргарликдан ўтиб, одамларга стресс ҳолатларини енгишда ёрдам беришни ўрганган. Ҳозирги кунда терминал ходимлари ушбу итлар жамоасини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025