Ўзбекистон | 14:30 / 10.09.2024
4606
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради

Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +10…+15 даража, кундузи +27…+32 даража атрофида бўлади.

Фото: Kun.uz

10−13 сентябр кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар берди “Ўзгидромет”.

Ҳаво ҳарорати 10 сентябрда кечаси +8…+13 даража, кундузи +25…+30 даража, 11−13 сентябрда кечалари +10…+15 даража, кундуз кунлари +27…+32 даража бўлади.

Шамол шарқдан ўртача тезликкача эсади. Республиканинг тоғли ҳудудларида 10−13 сентябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Пойтахтда 9−13 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9 сентябрда +24…+26 даража, 10 сентябрда кечаси +10…+12 даража, кундузи +27…+29 даража, 11−13 сентябрда кечалари +12…+15 даража, кундуз кунлари +29…+31 даража бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид