Ўзбекистон | 16:35 / 10.09.2024
9393
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан учрашди

Учрашувда иқтисодиёт, маданият, таълим, меҳнат миграцияси борасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг бир қатор муҳим йўналишлари кўриб чиқилди.

Жумладан, иқтисодиёт, маданият, таълим, меҳнат миграцияси борасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга қаратилган яқин мулоқотни бундан буён ҳам ривожлантиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид