Жамият | 07:31 / 11.09.2024
2824
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда “ЗИЛ” юк машинаси ёниб кетди

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасининг 2-даражали йўлида 10 сентябр куни “ЗИЛ” юк машинасида ёнғин келиб чиқди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Мавзуга оид