2024 йилда дунёда энг кўп сотилган автомобиллар ўнталиги маълум қилинди
Анъанавий машиналардан фарқли ўлароқ электромобиллар жаҳон рейтингида шиддат билан етакчи ўринларни эгалламоқда.
2024 йилда дунёдаги энг кўп сотилган автомобиллар рейтингига кўра, Tesla Model Y бозорда етакчиликни сақлаб қолмоқда, ундан кейинги ўринларни Toyota Corolla ва Toyota RAV4 эгаллаган.
Focus2move агентлигида эълон қилинган ҳисобот 162 та давлатда енгил ва тижорий автомобиллар сотуви маълумотларига асосланган. Анъанавий машиналардан фарқли ўлароқ электромобиллар жаҳон рейтингида шиддат билан етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Бунга автомобилсозлик саноати электрлаштириш йўналишида кўпроқ ривожланаётгани сабаб бўлмоқда.
2024 йил август ҳолатига кўра, Tesla Model Y 785 591 та (+1,9 фоиз) янги сотув билан энг кўп сотилган автомобиллар рейтингида биринчи ўринда турибди.
Иккинчи ўринни Toyota Corolla эгаллади — 741 982 та янги сотув (+3,8 фоиз).
Учинчи ўрин ҳам Toyota брендига тегишли бўлиб, Toyota RAV4 моделидан яна 673 050 та автомобиль сотилган (+19,5 фоиз), ундан кейин 572 062 та сотув билан Ford F-Series (5,9 фоиз пасайиш) жойлашди.
5-ўринни Chevrolet Silverado эгаллади — 486 143 та янги сотув (+15,5 фоиз). Япония брендига тегишли Honda CR-V модели эса 481 622 та (+11,3 фоиз) янги сотув билан 6-ўринни, бир поғона пастлаган Hyundai Tucson 391 813 та (-2,5 фоиз) сотув билан еттинчи ўринни эгаллади.
Саккизинчи ўринда Toyota Camry турибди. 360 398 та янги автомобиль сотилган (- 11,2 фоиз). Тўққизинчи ўрин Toyota Hilux моделига (354 051 та янги сотув, -7,8 фоиз), ўнинчи ўрин эса Kia Sportage’га насиб қилди (351 128 та янги сотув, +4,9 фоиз).
Мавзуга оид
21:48 / 23.11.2024
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
17:36 / 18.11.2024
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида пастлади
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024