Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилади
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун ҳуқуқ эгасининг талабига кўра ҳуқуқбузар томонидан товон тўлаш тартиб-таомили жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
“Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, патент эгаси ўзининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахсдан зарарларнинг қопланиши ўрнига БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилиши мумкин.
Бунда товон зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусиятидан ва патент эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахснинг айби даражасидан келиб чиқиб, иш муомаласи одатлари ҳисобга олинган ҳолда тўланади.
Товон миқдори тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки суд томонидан белгиланади.
Илгари бундай нормалар мавжуд эмас эди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
15:54 / 07.02.2025
Финландия россияликларга кўчмас мулк билан боғлиқ келишувларни тақиқлашга қарор қилди
07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти
10:20 / 19.10.2024
Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади
09:12 / 14.09.2024