Жамият | 20:30 / 13.09.2024
3311
1 дақиқада ўқилади

«Ҳумо Арена» олдидаги кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади

Футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказилиши сабабли баъзи кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади.

Фото: ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Тошкентнинг «Ҳумо Арена» спорт мажмуаси олдидаги баъзи кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, 14 сентябрдан 6 октябргача Тошкентда футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари «Ҳумо Арена»да ўтказилади. Шу сабабли, меҳмонлар ва мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида вақти-вақти билан қуйида келтирилган кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади:

- Фурқат - Бешёғоч кўчасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб, Бешёғоч - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳагача;

- Бешёғоч - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳадан, Афросиёб кўчаси бўйлаб;

- Ислом Каримов - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳа кўчасигача.

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланиш тавсия этилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид