Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
Бу ҳодиса ҳақида Қашқадарё эмас, Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди.
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича (!), ҳодиса 2024 йил 11 сентябр куни Қамаши туманидаги мактаблардан бирининг олдида юз берган.
Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этган.
Қашқадарёда бўлиб ўтган бу ҳодиса Бухоро вилоятида жойлашган мактабларнинг бирида ЙҲХБ ходимлари ва ўқувчилар иштирокида муҳокама қилинган.
Хабарда ҳодиса қандай юз бергани ҳақида бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг Телеграм каналида эса одам ўлими билан боғлиқ бу ЙТҲ ҳақида умуман маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025