Спорт | 10:49 / 13.09.2024
9223
1 дақиқада ўқилади

Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди

«Ан Наср»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда 1 миллиард обуначига эга бўлганини маълум қилди. У тарихда биринчи бўлиб бундай муваффақиятга эришди.

«Биз тарих яратдик — 1 миллиард обуначи! Бу шунчаки рақам эмас — бу бизнинг умумий иштиёқимиз, ўйин ва ундан ташқаридаги муҳаббатимиздан далолат беради.

Мадейра кўчаларидан тортиб, дунёдаги энг катта саҳналаргача мен ҳар доим оилам ва сиз учун ўйнаганман. Ҳозир биз 1 миллиардмиз. Менга ишонганингиз, қўллаб-қувватлаганингиз ва ҳаётимнинг бир қисми бўлганингиз учун ташаккур. Энг яхшиси ҳали олдинда, биз биргаликда ғалаба қозонамиз ва тарих ёзамиз», — деди Роналду саҳифаларида.

Мавзуга оид