Ўзбекистон | 11:43 / 14.09.2024
1545
2 дақиқада ўқилади

Давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумлари рўйхати тасдиқланди

179 та банддан иборат ва гуруҳларга таснифланган ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Метрология тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан Ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳамда ҳукумат айрим қарорларига метрология текшируви ҳамда давлат метрология назорати функцияларининг ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 179 та банддан иборат ва қуйидаги гуруҳларга таснифланган ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланмоқда:

  • соғлиқни сақлаш соҳасида фаолиятни амалга оширишда қўлланиладиган ўлчаш воситалари;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, нефть ва кимё, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қурилиш соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситалари;
  • меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган ўлчаш воситалари;
  • савдо ва товар айирбошлаш операцияларини амалга ошириш, товарларни қадоқлаш бўйича ишларни бажаришда қўлланиладиган ўлчаш воситалари;
  • мудофаа, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаларида қўлланиладиган ўлчаш воситалари;
  • банк, солиқ, божхона ва почта операцияларини амалга оширишда қўлланадиган ўлчаш воситалари.

Мавзуга оид