Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво ҳудуди ҳимояси бўйича қўшма машғулот ўтказди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича қўшма машғулотлар доирасида ҳаво мудофааси воситаларидан биргаликда фойдаланиш тартибини ишлаб чиқди.
10−14 сентябр кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа мутахассислари иштирокида «Ашиқ аспан» («Очиқ осмон») халқаро тезкор-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Машғулотлар дўст давлатларнинг ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув органларининг ҳамжиҳатлигини ошириш, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари ва воситаларидан биргаликда фойдаланиш масалаларини ишлаб чиқиш, ҳарбий хизматчиларнинг алоҳида жанговар вазифаларни бажаришда ҳарбий қисмларни бошқариш бўйича амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Машғулотларда вертолётлар, армия ва ҳарбий транспорт самолётлари, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг куч ва воситалари иштирок этмоқда.
Машғулотларнинг ўзига хос жиҳати давлат чегараси ёки ҳаво ҳудудидан фойдаланиш қоидалари бузилган тақдирда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари жанговар экипажларининг қўшни давлатлар (Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) қўмондонлик пунктлари ва бошқарув пунктлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқиш бўлди.
Мавзуга оид
12:47
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024