iPhone 16 дастлабки савдолари Apple кутганидан паст бўлди
Янги смартфонлар ўтган йилгидан 13 фоизга ёмонроқ сотилди.
Таниқли таҳлилчи Мин-Чи Куо маълумотларига кўра, iPhone 16 линияси смартфонларига талаб Apple кутганидан паст бўлди. У компания сайтида чоп этилган қурилмаларни етказиб бериш занжири ва муддатлари ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келди.
Биринчи ҳафтада тўртта қурилмадан иборат янги iPhone сериясидан 37 миллионга яқин смартфон сотилган. Ўтган йили чиқарилган iPhone 15 линияси билан солиштирганда, бу кўрсаткич 13 фоизга камайди.
Савдонинг пасайишига асосан iPhone 16 Pro ва 16 Pro Max «айбдор»: уларнинг сотуви ўтган йилги шу каби моделларга нисбатан 27 фоизга камайди. Асосий 16-модел ва iPhone 16 Plus талаб бўйича ўзидан олдинги моделларни ортда қолдирди, аммо бу Pro версияларига қизиқишнинг пасайишини қоплаш учун етарли эмас эди.
Куо сўзларига кўра, талабнинг камайиши сабабларидан бири шундаки, iPhone 16 Pro ва 16 Pro Max дастлаб Apple Intelligence сунъий интеллект функциясини қўллаб-қувватламайди – уларнинг баъзилари октябр ойида, iOS 18.1 чиқарилгандан сўнг ишлайди. Бундан ташқари, дастлаб улар фақат АҚШ ҳудудида ишлайди.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024