Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлар ўртасида янги ҳаво йўлаги яратади
Томонлар Тошкент ва Душанбе ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш ҳудудида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоладилар.
«Ўзаэронавигация» маркази ва «Тожикаэронавигация» ДУК вакиллари ўртасида Тошкент ва Душанбе ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш ҳудудида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида битим имзоланди.
«Тожикаэронавигация» ДУК матбуот марказининг хабар беришича , идора ишчи гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюриб, «Ўзаэронавигация» маркази раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ҳудудидан бошланиб, Тожикистон ҳудудида AGVUT пунктида тугайдиган янги ҳаво йўналишининг техник жиҳатларини ҳам муҳокама қилдилар.
Хабарда қайд этилишича, янги ҳаво йўлаги операторлар учун вақт ва ёнилғи сарфини тежаш нуқтайи назаридан жуда фойдали.
Тожикистон делегацияси ўзбекистонлик ҳамкасбларига Тожикистон аэронавигациясининг янги маҳсулоти – парвозларни режалаштириш автоматлаштирилган тизими ҳамда PBN (performance based navigation – самолётларга исталган траектория бўйлаб парвоз қилиш имконини берувчи навигация усули)ни жорий этиш натижаларини тақдим этди.
Бундан ташқари, Тожикистон ишчи гуруҳи Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ўқув биносида жойлашган Аэронавигация ахбороти хизмати ва Ўқув-машғулот марказида бўлди.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024