Ўзбекистон | 07:20 / 19.09.2024
2357
1 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева Евросиё хотин-қизлар форумида қатнашмоқда

Санкт-Петербург шаҳрида IV Евросиё хотин-қизлар форуми иш бошлади.

Фото: Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати

Форум доирасида ташкил этилган ялпи мажлиснинг очилиши маросимида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева маъруза қилди.

Сенат раиси ўз нутқи давомида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг манфаатлари давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ва уларнинг барча жабҳаларда фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган комплекс дастурга тўхталиб ўтди.

Айниқса, бу борадаги эришилган амалий натижалар форум иштирокчиларининг эътиборини тортди.

Жумладан, мамлакатда сўнгги 7 йил ичида раҳбарлик лавозимларида аёллар сони 27 фоиздан 35 фоизга ошгани, парламент фаолиятида эса 32 фоизга етгани, бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсияларига мос келиши қайд этилди.

Шунингдек, амалга оширилган ислоҳотлар жорий йилда Жаҳон банки ўзининг “Аёллар, бизнес ва ҳуқуқ” ҳисоботида Ўзбекистонни гендер тенгликни таъминлашда энг катта ютуқларга эришгани халқаро миқёсда юқори баҳоланиб, бошқа давлатларга намуна сифатида эътироф этилди.

Форум ўз ишини давом эттирмоқда.

Мавзуга оид