Жамият | 10:02 / 19.09.2024
3380
1 дақиқада ўқилади

Telegram’дан сохта ҳавола жўнатиб ўзганинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сунъий интеллект чизган сурат

Қорақалпоғистонда Telegram’га сохта ҳавола жойлаб, шу орқали ўзганинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Бухоро вилоятида яшовчи Ё.М. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан 16 млн 410 минг сўм номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қорақалпоғистонда яшовчи А.Ж. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, А.Ж. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб келган. Бунга ишонган Ё.М.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиб, иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги 16 млн 410 минг сўмни ўзининг банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан А.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид