Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Ўзбекистонда микрокорхоналарни ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратади
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда микрокорхоналарнинг молия олиш имкониятларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш учун 300 млн доллар ажратади.
19 сентябр куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукуматининг микрокорхоналарнинг молия олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича чораларини қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион доллар миқдорида секторни ривожлантириш дастурини маъқуллади.
Дастур ўз ичига банк хизматлари билан қамраб олинмаган ёки етарли даражада қамраб олинмаган микрокорхоналарни қўллашни олади. Бу эса мамлакатда барқарор ва инклюзив ўсишга имконият яратади.
Инклюзив молия секторини ривожлантириш дастурининг 1-кичик дастури инклюзив молияни ривожлантириш учун сиёсат муҳитини яхшилаш, молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг институционал салоҳиятини ошириш ва микромолия бозори ўсишини таъминлаш учун молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш бўйича таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.
Мамлакатнинг молия секторида давлат тижорат банклари устунлик қилади, инклюзив молияни тақдим этувчи микромолия ташкилотлари эса банк тизимининг атиги 0,5 фоизини ташкил қилади. Global Findex`нинг 2021 йилги маълумотларига кўра, вояга етган Ўзбекистонликларнинг фақат 44 фоизи расмий молия институтларида ҳисобрақамларига эга, бу эса Марказий Осиёдаги ўртача 58 фоизни ташкил этувчи минтақавий кўрсаткичдан анча паст.
Мавзуга оид
08:52 / 12.05.2025
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади
14:43 / 20.12.2024
ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади
15:43 / 20.11.2024
ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди
21:15 / 08.10.2024