Еврокомиссия раҳбари Киевга ташриф буюришини маълум қилди
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Украинага ташриф буюради. Ушбу ташриф давомида у мамлакат президенти Володимир Зеленский билан Европа Иттифоқидан Киевга қўшимча тўловларни тақсимлаш тафсилотларини муҳокама қилмоқчи.
Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен 20 сентябр куни Киевга келади. Бу ҳақда фон дер Ляйен 19 сентябр, пайшанба куни Брюсселда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ташриф давомида у Украина президенти Володимир Зеленский билан Европа Иттифоқидан Киевга қўшимча тўловларни тақсимлаш тафсилотларини муҳокама қилмоқчи. 160 миллион евро миқдоридаги маблағ мамлакат энергетика тизимини мустаҳкамлаш ва қишга тайёрлаш учун мўлжалланган. «Ҳарорат пасайгани сари Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришга тайёр, биз қишга биргаликда тайёрланяпмиз», — дея таъкидлади фон дер Ляйен.
Еврокомиссия раҳбарининг сўзларига кўра, Украинага ажратилган 160 миллион евронинг 60 миллиони иссиқлик пунктларини тартибга солиш ва бошқа гуманитар эҳтиёжларга, қолган 100 миллиони эса Россия армияси ҳужумларидан зарар кўрган иссиқлик электр станцияларини тиклаш ва Украина ҳудудида янги қуёш электр станцияларини ўрнатишга йўналтирилади. Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, ушбу маблағлар бир қисми Россиянинг Европа Иттифоқида музлатилган активлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Украина энергетика тизими келаётган қишга тайёр эмас
Келгуси қиш Украина энергетика инфратузилмаси учун Россиянинг мамлакат энергетика объектларига давом этаётган ҳужумлари туфайли энг жиддий синов бўлади. 19 сентябр куни Брюсселда тақдим этилган Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) ҳисоботига кўра, қишда энергия таъминоти тақчиллиги олти гигаватт (ГВт)га етиши мумкин, бу Даниянинг йиллик энг юқори талабига тенг.
ХЭА ҳисоботига кўра, 2022 ва 2023 йилларда Украинанинг электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати қарийб ярми Россия кучлари томонидан босиб олинган, вайрон қилинган ёки жиддий шикастланган. Агентлик Европа давлатларини Киевни шикастланган энергетика объектларини тиклаш учун зарур асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлашга ҳамда жорий қиш мавсумида Украинага электр ва газ етказиб беришни кўпайтиришга чақирди.
Мавзуга оид
14:17
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
23:32 / 21.11.2024
Еврокомиссия раҳбари самолётда тоби қочган йўловчига биринчи ёрдам кўрсатди
22:23 / 21.11.2024