Жаҳон | 23:14 / 23.09.2024
7464
2 дақиқада ўқилади

YouTubeʼнинг энг машҳур юлдузи MrBeast’га суд таҳдид солмоқда

YouTube платформасида 317 миллион обуначига эга Жимми Доналдсонга (MrBeast номи билан танилган) нисбатан илгари сурилаётган 54 варақли суд ҳужжатлари у учун қийин синовга айланиши мумкин.

Фото: MrBeast

YouTube платформасида 317 миллион обуначига эга Жимми Доналдсонга (MrBeast номи билан танилган) нисбатан илгари сурилаётган 54 варақли суд ҳужжатлари у учун қийин синовга айланиши мумкин, деб хабар беради BBC.

Қайд этилишича, блогернинг Prime Video Beast Games шоусида иштирок этган беш нафар қиз MrB2024 продюсерлик компанияси ва Amazonʼни судга берган. Ушбу шоуда 1000 нафар иштирокчи 5 миллион доллар миқдоридаги мукофот учун курашган.

Юридик ҳужжатнинг кўплаб таҳрирланган саҳифаларида келтирилишича, улар «хусусан, жамоавий тарзда» хотин-қизларни ёқтирмаслик маданияти рағбатлантирилган муҳитда азият чеккан. Шунингдек, унда иштирокчилар «тўйиб овқатланмагани ва ортиқча иш қилгани» қайд этилган.

Барча даъволари жамоатчиликдан яширилган бандларнинг бирида таъкидланишича, жавобгарлар «жинсий зўравонлик пайдо бўлишига йўл қўйиб берган».

Август ойида New York Times шоунинг ўндан ортиқ иштирокчиси билан мулоқот қилиб, суратга олиш майдончасидан «бир неча киши шифохонага юборилганини», бундан ташқари, иштирокчилардан бири 20 соатдан ортиқ овқатсиз қолганини аниқлаган эди. Шоу иштирокчилари, шунингдек, вақтида дори-дармонлар билан таъминланмаганини билдирган.

MrBeast’нинг видеороликлари — энг юқори бюджетли лойиҳалардир, улар орасида энг машҳур Netflix томонидан ишланган «Калмар ўйини» сериали сюжетини такрорловчи шоу бўлиб, ютуққа 456 минг доллар пул мукофоти қўйилган.

Мавзуга оид