Жаҳон | 14:30 / 24.09.2024
2873
2 дақиқада ўқилади

Красноярск ўлкасида тўрт бола заҳарланишдан вафот этди

Олти кишидан иборат оила маҳаллий дўкондан сотиб олинган товуқ ва чучвара еганидан кейин заҳарланган. Тергов кимёвий заҳарланиш эҳтимолини ҳам ўрганмоқда.

Фото: Россия Тергов қўмитаси

Краснодар ўлкасида тўрт бола — Красная Сопка поселкасидан бир оила аъзолари заҳарланиш натижасида вафот этди. Охирги фарзанд - 12 ёшли қиз 23 сентябр, душанба куни вафот этди. Болаларнинг ота-оналари оғир аҳволда ҳамон реанимацияда қолмоқда, дея хабар бермоқда «Интерфакс» ўлка прокуратураси матбуот хизматига таяниб.

Заҳарланиш бўйича Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия Республикаси бўйича бош тергов бошқармаси хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар ишлаб чиқариш ёки сотиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.

Ота-она ва тўрт нафар бола заҳарланган

Баёнотда таъкидланганидек, 21 сентябр куни эрталаб Красная Сопка қишлоғидаги олти кишилик оиланинг барча аъзоларида заҳарланиш белгилари пайдо бўлган, шундан сўнг улар шифохонадан тиббий ёрдам сўрашган. «Соғлиғининг кескин ёмонлашиши натижасида икки нафар бола — 6 ёшли қиз ва 13 ёшли ўғил касалхонада вафот этди», — дейилади идора хабарида.

Қолган оила аъзолари Красноярскдаги шифохоналарга етказилган. Бир кундан кейин яна бир бола — 11 ёшли қиз вафот этди.

Тергов версиялари — озиқ-овқатдан заҳарланиш ва кимёвий заҳарланиш

Дастлабки маълумотларга кўра, болалар номаълум заҳарли модда таъсиридан вафот этган. Тергов версияларидан бири — озиқ-овқатдан заҳарланиш. «Бир кун аввал бутун оила маҳаллий дўкондан сотиб олинган товуқ ва чучвара еган», — дейилади Тергов қўмитаси бошқармаси хабарида. Тергов доирасида жабрланувчилар сотиб олган озиқ-овқат дўконининг эгаси сўроқ қилинган, савдо майдони ва уй ҳам кўздан кечирилган. Товарлар экспертиза ўтказиш учун олиб қўйилди.

Бундан ташқари, маҳаллий Telegram-каналларнинг хабар беришича, тергов кимёвий заҳарланиш версиясини текширмоқда. Оиланинг уйидан ўғит ва пестицидлар топилган. "Сибирский экспресс" Telegram-каналига кўра, она тўққиз ойлик ҳомилага эга бўлган.

Мавзуга оид