Тошкент – Москва йўналишида йўловчи поездлар қатнови қайта тикланди
Ушбу қатнов 2020 йилда COVID-19 пандемияси туфайли тўхтатилган эди.
24 сентябрдан бошлаб Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.
Ушбу қатнов 2020 йилда COVID-19 пандемияси туфайли тўхтатилган эди. 2022 йилдан халқаро поезд қатновлари тиклана бошлади.
Қайд қилинишича, 24 сентябр куни Тошкент – Москва поезди «Тошкент-Марказий» темир йўл вокзалидан йўлга чиқди ва Қозоғистоннинг «Сариоғоч», «Арис», «Тимур», «Туркистон», «Янгиқўрғон», «Шиели», «Қизилўрда», «Жосали», «Торетам», «Казали», «Арал», «Сексеул», «Шалкар», «Жем», «Кандиағач», «Оқтўбе» ҳамда «Жайсан» темир йўл вокзалларида тўхтаб ўтади. Шунингдек, Россиянинг «Илеск», «Оренбург», «Сорачинск», «Бузулук», «Самара», «Рязан-1», «Кузнецк», «Пенза-1», «Маржанск», «Ряск-1», «Скопин» вокзалларига, 27 сентябр куни Москвадаги «Павелецкий» темир йўл вокзалига етиб боради.
Москва – Тошкент йўналишидаги 506-сонли поезд қатнов эса 28 сентябр куни Москва вақти билан соат 5:40 да «Павелецкий» вокзалидан Тошкент шаҳри томон ҳаракатни бошлайди. Поезд 1 октябр куни Тошкент вақти билан 8:25 да етиб келади.
Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида йўловчи поездлар қатнови ҳафтада 1 марта амалга оширилади.
Мавзуга оид
16:16 / 25.09.2024
Тошкентдан Бухорогача тезюрар поездлар учун янги темирйўл қурилади — президент
21:10 / 20.09.2024
Пора билан ушланган Даштобод станцияси бошлиғи илгари судланмагани айтилди
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
20:50 / 17.09.2024