Жамият | 17:30 / 25.09.2024
1734
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда Red Bull BC One саралаш ўйинлари бўлиб ўтди

Тошкентда дунёнинг йирик брейк-данc мусобақаси саралаш финал босқичи ўтказилди. Мусобақанинг навбатдаги жаҳон финали Бразилияда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Фото: Red Bull

Red Bull BC One Cypher 2024 ҳар йили бутун дунё брейк-данc ишқибозларини бир жойга тўплайдиган чемпионат ҳисобланади. Ҳар йили минглаб раққослар жаҳон финалига чиқиш ва жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиш учун беллашадилар. Бу йил миллий саралашлар 30 мамлакатда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ўтказилди.

Саралашлар натижасида ғолиблар жорий йилнинг декабр ойида Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон финалига йўл олишади ва жаҳон чемпионлиги учун курашишади.

22 сентябр куни Тошкентда ўтказилган – Red Bull BC One Cypher 2024 Ўзбекистоннинг миллий саралаш босқичида мамлакатнинг энг кучли раққослари - 25 ёшли Талғат Шеров (йигитлар орасида) ва 21 ёшли Кристина Ким (қизлар орасида) ғолиб бўлишди. Миллий финалда 18 нафар иштирокчи қатнашди ва ғолиблар Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон финалида иштирок этиш учун йўлланма олди.

Мусобақа ҳақида батафсил маълумотни Red Bull Uzbekistan расмий саҳифалари орқали олиш мумкин.

Реклама

Мавзуга оид