Ўзбекистон | 15:10 / 26.09.2024
1037
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Словакия иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

Ўзбекистон ва Словакия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ню-Йорк шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Фото: dunyo.info

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словакия ташқи ва Европа ишлари вазири Юрай Бланар билан учрашди.

"Ўзбекистон ва Словакия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни Словакия ташқи ва Европа ишлари вазири Юрай Бланар жаноблари билан имзолаганимиздан мамнунмиз", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Қайд этилишича, ишбилармонлик алоқалари, савдо-сотиқни ривожлантириш ва қўшма лойиҳалар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда янада сезиларли натижалар беради. 

Учрашув давомида икки томонлама, минтақавий ва глобал ҳамкорликнинг қатор масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 1 январда ўрнатилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид